"Миллий тикланиш” ҳунармандлар ҳуқуқий мақоми қайта кўриб чиқилиши тарафдори
Миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини бус-бутун сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш асносида уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш ишлари юқори босқичга кўтарилди.